Ўзбекистон | 18:52 / 04.09.2023
17349
1 дақиқада ўқилади

Пахта терими учун янги нархлар ҳали тасдиқланмагани маълум қилинди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган “Пахта терими учун янги тўлов нархлари эълон қилинди” сарлавҳали хабарни рад этди. Вазирликка кўра, пахта теримига нарх белгилаш масаласи айни кунларда вазирликлараро келишув жараёнида.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, пахта терими учун тўлов нархлари ҳар йили мавсум бошланишидан аввал, муайян бир муддатда белгиланади ва ҳукумат томонидан тасдиқланади. Теримнинг ҳар бир тури учун алоҳида сумма белгиланади, сўнг барча ОАВ орқали эълон қилинади.

“Айни кунларда пахта теримига нарх белгилаш бўйича ишлар вазирликлар билан келишув жараёнида. Бунда унинг биринчи ва иккинчи терими учун (навларини ҳисобга олиб) қанча нарх белгиланиши аниқ кўрсатилади.

Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, ҳозирги тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, – дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотида.

Мавзуга оид