19:28 / 09.09.2023
10519

Шавкат Мирзиёев ҳалокатли зилзила туфайли Марокаш подшоҳига таъзия билдирди

Давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Фото: Reuters

Марокаш давлатида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани сабабли Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марокаш подшоҳи Муҳаммад VI номига таъзия йўллади.

Давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади. 

9 сентябр куни Марокашда 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Оқибатда кўплаб бинолар вайрон бўлгани, мингга яқин одам ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани ҳақида хабар берилди. Ҳудудда қутқарув ишлари бошлаб юборилди, жабрланганлар сони янада ошиши мумкин. 

Мавзу
Марокашдаги вайронкор зилзила
Марокашда 9 сентябр куни рўй берган 7,2 магнитудали зилзила оқибатида уч мингга яқин киши ҳалок бўлиб, яна минглаб кишилар жароҳат олди.
Барчаси
Top