Жамият | 20:07 / 11.09.2023
21187
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек лазгиси Москвани ҳам забт этди

Ўзбек миллий рақс санъати намунаси бўлмиш “Лазги – муҳаббат ва қалб рақси” балет спектаклининг дунё саҳналаридаги ижроси давом этмоқда. 10 сентябр куни Россия Катта театрида балет премьераси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева буни Ўзбекистон ва Россиянинг янги тарихидаги “муҳим воқеа” деб атади.

Унинг ёзишича, ЮНЕСКОнинг инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган қадимий Хоразм рақси – “Лазги”га бағишланган спектакл томошабинларни рақсга ва ҳаётнинг ўзига бўлган муҳаббат тарихи билан яқиндан таништиради.

Саида Мирзиёева балет премьерасини РФ Федерал мажлиси Федерациялар кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан биргаликда томоша қилган.

Мавзуга оид