07:51 / 23.09.2023
12743

ЕИда ўзбек маҳсулотларининг энг йирик импортчиси бўлган давлат маълум қилинди

Полша сўнгги икки йил давомида Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида ўзбек маҳсулотларининг энг йирик импортчиси бўлиб келмоқда.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Йорк шаҳрида Полша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау билан учрашди.

«Полша ТИВ раҳбари Збигнев Рау жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик», – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Ўзаро савдо ва инвестиция соҳаларида, айниқса, тўқимачилик саноатида улкан салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

Билдирилишича, Полша сўнгги икки йил давомида Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида ўзбек маҳсулотларининг энг йирик импортчиси бўлиб келмоқда. 2022 йилда Европа Иттифоқи аъзолари томонидан Ўзбекистондан харид қилинган тўқимачилик маҳсулотларининг қарийб 45 фоизи Польша ҳиссасига тўғри келади. 

Учрашувда Европа Иттифоқи, БМТ, ЕХҲТ ва ЖСТ доирасида мулоқотни янада фаоллаштиришга келишиб олинди. Кун тартибидан меҳнат миграцияси ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик, минтақавий ва глобал масалалар юзасидан фикр алмашиш ҳам ўрин олди.

Top