Жамият | 18:41 / 29.09.2023
18702
7 дақиқада ўқилади
Реклама

NRG компанияси Андижонда янги лойиҳани ишга туширмоқда

NRG ўзининг Тошкентдан ташқарида биринчи лойиҳасини амалга ошириши тўғрисида хабар қилди. Гап Андижондаги замонавий турар жой мажмуаси ҳақида бормоқда.

Агарда биз турар жой ижтимоий қурилиш эволюциясини ўрганиб чиқсак, сайёрамизда турли даврларда содир бўлган ижтимоий, маданий ва иқтисодий ўзгаришларнинг қизиқарли тарихий динамикасини кўришимиз мумкин.

Ўрта асрларда турар жой қурилиш ишлари кўпинча марказлашмаган эди. Одамлар ўз уйларини бор бўлган материаллардан қурган – ёғоч, тош ва лойдан. Шаҳарлар эса табиий равишда қаср, ибодатхона ва бозорлар теварак-атрофида ривожланиб, ўсиб келарди. Бинолар катта ва баланд бўлмай оддий меъморчилик қоидалари асосида барпо этиларди.

Ренессанс (Уйғониш) ва барокко даврида аристократиянинг бойлиги ва қудратини ифодалайдиган ҳашаматли сарой ва қасрларнинг қурилиши бошланди. Архитектура мармар тоши, шиша ва бошқа қимматбаҳо материаллардан фойдаланган ҳолда янада такомиллашди. Аммо кўпчилик одамлар оддий кўринишдаги уйларда яшашда давом этарди.

18-19-асрларда саноат инқилоби шаҳарларда истиқомат қилаётган аҳоли сонининг кескин ўсишига олиб келди. Шу туфайли кўплаб турар жой, уй ва ҳудудлар барпо этила бошланди. Асосан улар муваққат ёғоч уйлар эди. Бу эса замонавий шаҳар туманларини яратиш йўлидаги биринчи қадам эди.

20-асрда уй-жой қурилиши барча қитъаларда қатор муҳим ўзгариш жараёнларидан ўтди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин кўплаб Европа ва Осиё мамлакатлари турар жой фондининг вайрон бўлгани сабабли уни тиклаш ва оммавий қурилиш бўйича дастурларни амалга ошира бошлади. Бундай дастурлар Собиқ Иттифоқ, Германия, Полша, Япония ва бошқа давлатларда ишлаб чиқилган. ХХ асрнинг ўрталарида кўплаб турар жойлар барпо этилиб, “янги шаҳар” концепцияси юзага келди. Мазкур концепция шаҳарларда яшовчиларга қатор қулайликларни таклиф қилган, яъни бир жойдаги катта турар жой мажмуалари, мактаб ва дўконлар ҳам бир-бирига яқин жойлашган эди.

Бугун уй тушунчаси бир хонадоннинг тўрт деворлари билан чегараланиб қолмайди. Шаҳарда истиқомат қилувчиларнинг турмуш тарзидаги қулайлик даражаси кундан кунга ўзгариб, яхшиланмоқда. Замонавий турар жой мажмуаси нафақат хонадонларда яратилган қулайликларни, шу билан бирга ободонлаштирилган жамоат ҳудудлари, болалар учун майдончалар, уйғун манзара ва бошқа кўплаб нарсаларни ўз ичига олади. Андижон ҳудудий марказининг аҳолиси ҳам пойтахт аҳолиси билан тенг ва бир хил ҳаёт сифатига эга бўлишга ҳақлидир. NRG компанияси ҳудудлардаги мижозларига xудди Тошкентдаги каби шароитларда яшаш имкониятини таъминлаб беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

2021 йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Янги Андижон қурилиш майдонига илк тамал тоши қўйилди. Мазкур лойиҳага мувофиқ 4000 гектарга эга бўш турган саноат зонасида турар жой мажмуалари, истироҳат боғлари ва ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш кўзда тутилган.

Турли мамлакатларда уйлар қандай фарқланаётганини яхши биламиз. Анъанавий Британия ва Америка уйини биз одатдаги майсазор ва бекярд (уйнинг орқа ҳовлиси), иккинчи қаватдаги кичкина ётоқхоналар ҳамда биринчи қаватида кенг студия билан тасаввур қиламиз. Ўрта Денгиз давлатларидаги уйлар ҳақида ўйласак, албатта терраса ва патио, панорамали деразалар, денгиз ва тепаликларга эга тасвирларни кўз олдимизга келтирамиз. Скандиваяда жойлашган қия томли уйлар энерготежамкор ва лўнда дизайнга эга бўлишини ҳам биламиз.

NRG лойиҳаловчиларининг мўлжалига асосан замонавий ўзбек уйларининг концепцияси ўзида бирга жамоавий яшашнинг энг зўр анъаналарини ҳамда қулай турар жой ҳудудини қамраб олган ҳолда ёзда салқин, қишда эса иссиқ бўлиши керак. Андижонда барпо этилаётган янги турар жой мажмуасининг ғояси айнан шуни назарда тутади. Ушбу жой барча инсонлар аҳил ва дўстона яшайдиган янги, қулай уй моделига айланишига умид қиламиз.

Бўлажак уй эгалари янги концептуал уйнинг қулайлиги ва эстетик жиҳатларига тан беришади. Ўз муаллиф услубига эга ғайриоддий архитектура, хавфсиз, шинам ва кўп функцияли ички ҳовлиси, вентиляцияни таъминлаб берадиган ва намликдан сақлайдиган бино фасадлари, хушбўй ҳид таратадиган боғ ташқаридан кўринади. Бинонинг ички ҳудудлари эса ўз дизайнига эга ҳалл (катта очиқ жой), бинонинг икки томонида жойлашган қулай кириш йўлакчалари, кенг ерости автотураргоҳ, велосипед ва болалар аравачалари учун мўлжаллаган хоналардан иборат бўлади. 

Хонадонлар кенгайтирилган деразалар, баланд 3-метрли шифтларга эга бўлади ҳамда IP домофонлар ва “ақлли” қулфлар билан жиҳозланади. Барбекю пишириш учун зонага эга чойхонада аҳоли уйдан чиқиб, бемалол дам олиши ва очиқ ҳавода вақт ўтказиши мумкин. Ёшлар ва катталардан иборат спорт ишқибозлари учун ҳақиқий футбол майдони ҳам бор. 

Ёш ота-оналар уй ёнида жойлашган xиёбонда хотиржам сайр қилишлари мумкин. Ҳар хил ёшдаги болалар учун эса ўйин майдончалари қурилади. Барча ободонлаштириш ва таъмирлаш масалалари билан бошқарув компанияси шуғулланади. Хавфсизлик эса кун-у тун ишлайдиган қўриқлаш видеокузатуви орқали таъминланади.

NRG Ўзбекистондаги йирик иморат қурувчиларидан бўлиб, бугунги кунда энг ноёб, ўзига хос лойиҳаларни амалга оширмоқда. Уларнинг ҳар бири маҳаллий кўчмас мулк бозорида катта воқеа сифатида шуҳрат қозонмоқда.

NRG таъсисчилари бу етакчи девелоперлик компаниялар бўлган Murad Buildings (Ўзбекистон) ва BI Group (Қозoғистон). Иккала компания ҳам бизнесни ташкиллаштиришдаги ёндашуви, тез суръатлар билан ўсиши, корпоратив маданияти, кучли жамоавий руҳ ва ижтимоий масъуллиги жиҳатлари билан бир-бирига жуда яқин. Бу эса шак-шубҳасиз, бир-бирига мос келадиган тамойил ва мақсадлар асосида қўшма компания барпо этишда муҳим ўрин тутади.

Телеграм: https://t.me/nrg_vodiy

Сайт: https://www.u-nrg.uz

Реклама

Мавзуга оид