Давлат харидлари билан боғлиқ 15 та ҳолатда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди
13,7 млрд сўмлик давлат харидини амалга ошириш бўйича комиссия баённомалари бекор қилинди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган харидлар бўйича сентябр ойи мониторинги натижаларини эълон қилди.
Қайд қилинишича, айрим давлат буюртмачилари 15 та ҳолатда жами 13,7 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда бир қатор қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган.
Жумладан:
– Урганч олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази буюртмачилигида давлат харидлари электрон ахборот порталига 24 август куни жойлаштирилган 1,8 млрд сўмлик аутсорсинг хизматини амалга ошириш;
– Оққўрғон туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими буюртмачилигида давлат харидлари электрон ахборот порталига 31 август куни жойлаштирилган 250 млн сўмлик мебеллар харид қилиш;
– Денов туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими буюртмачилигида давлат харидлари электрон ахборот порталига 18 август куни бошланғич қиймати 712,1 млн сўмлик компьютер, электрон ва оптик қурилмалар харид қилиш;
– Бўстонлик тумани имконияти чекланган болалар учун 125-сонли ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб-интернати буюртмачилигида давлат харидлари электрон ахборот порталига 5 сентябр куни жойлаштирилган бошланғич қиймати 200,5 млн сўмлик хомашёларни сотиб олиш;
– Қарши халқаро аэропорти буюртмачилигида 12 сентябр куни 434 млн сўмга иссиқлик тизимини модернизация қилиш хизматини амалга ошириш юзасидан ўтказилган давлат харидларини амалга оширишда қонунчиликка зид ҳолатлар аниқланган.
Хусусан, «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси (рақобат ва холислик принципи), 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви), 20-моддаси (харид комиссиясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари), 42-моддаси (Иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш шартлари) ва 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) ҳамда «Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган низомнинг бир қатор талаблари бузилишига йўл қўйилган.
Шу каби Yashil Energiya МЧЖ буюртмачилигида электрон ахборот порталида 1 август куни қиймати 2,2 млрд сўмлик декларант хизматларидан фойдаланиш юзасидан ўтказилган давлат хариди ўрганилганда «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуннинг 32-моддаси (баҳолаш мезонларига ва тартиб-таомилларига тааллуқли қоидалар) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган низом талабларига амал қилинмагани маълум бўлган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Агентлик томонидан буюртмачиларга тақдимнома киритилиб, давлат харидлари бўйича харид комиссиясининг баённомалари бекор қилинган.
Мавзуга оид
17:20 / 17.12.2024
Хитойда катта миқдорда пора олишда айбланган партия мулозими қатл этилди
12:00 / 11.12.2024
Нетаняҳу коррупция бўйича иш юзасидан судда кўрсатма беришни бошлади
21:00 / 09.12.2024
200 долларлик фотосурат, “иш битирган” курка болалари ва қўшмачининг “танка”си – ноодатий поралар
16:35 / 04.12.2024