Спорт | 15:46 / 07.10.2023
23204
1 дақиқада ўқилади

Ҳангжоу-2022. Севинч Раҳимова Осиё Ўйинлари чемпионига айланди

Каратэ WKF йўналиши бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Севинч Раҳимова делегациямиз учун куннинг биринчи олтин медалини келтирди.

Фото: Kun.uz

-55 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз финалда Хитой Таипейи вакили Суи-Пинг Куни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. 

Севинч Раҳимова 1/8 финалда таиландлик Чокпрасетргулни (1:0),  чоракфиналда мезбон спортчи Дингни (7:0), яримфиналда кореялик Ҳвангни (8:0) мағлубиятга учратиб финалга йўл олганди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг турнирдаги олтин медаллари сони 21тага етди ва ҳамюртларимиз ушбу турнир тарихидаги энг яхши натижасига эришди. Бунгача энг кўп олтин медал 2018 йилги Жакартадаги Осиё Ўйинларида қайд этилган бўлиб, вакилларимиз 21та олтинга эга чиқишганди, аммо допинг сабабли Ўзбекистон спортчилари битта медалдан маҳрум этилганди. Шундан келиб чиқсак, 21та олтин – Ўзбекистон учун Осиё Ўйинларидаги рекорд натижа сифатида қайд этилади. Вакилларимиз медаллар жамғармасида жами 67та медал – 21та олтин, 18та кумуш ва 28та бронза билан 5-ўринда бормоқда.

Мавзуга оид