Ўзбекистон | 07:40 / 24.10.2023
11458
1 дақиқада ўқилади

Кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш тартиби соддалаштирилди

Зудлик билан ёрдам кўрсатиш зарурияти юзага келганда – «Темир дафтар»га киритилган оилаларга бир марталик моддий ёрдам бир иш кунида туман (шаҳар) ҳокимлари қарорлари билан берилади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ҳужжат «Темир дафтар»га киритилган ижтимоий аҳволи оғир оилаларнинг муаммоларини тизимли равишда тезкор ҳал этиш бўйича самарали чора-тадбирларни белгилаш зарурати муносабати билан қабул қилинди.

Хусусан, «Темир дафтар»ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб тўлдирилмоқда.

Унга кўра, халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларининг сессиялари оралиғидаги даврда кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, зудлик билан ёрдам кўрсатиш зарурияти юзага келганда – «Темир дафтар»га киритилган оилаларга бир марталик моддий ёрдам бир иш кунида туман (шаҳар) ҳокимлари қарорлари билан берилади.

Мавзуга оид