18:06 / 07.11.2023
9233

Humo банкоматларида пул ечиш билан боғлиқ муаммолар юзага келди

Humo банкоматларида пул ечиб олишда нақд пул бермаслик ҳолатлари кўпайганлиги сабабли айрим банкоматлар вақтинча ўчириб қўйилади.

Фото: Kun.uz

Айни пайтда Humo банкоматларида пул ечиб олишда бир қатор муаммолар пайдо бўлмоқда. Микрокредитбанк расмий саҳифасида Humo  тўлов тизими фойдаланувчиларига мурожаати эълон қилинди.

Ҳозирда Humo банкоматларида пул ечиб олишда нақд пул бермаслик ҳолатлари кўпайганлиги сабабли ушбу вазиятга аниқлик киритилгунга қадар баъзи банкоматлар вақтинча ўчириб қўйилади.

Узилиш Humo банкоматларининг тахминан 30 фоизига таъсир кўрсатган. Ушбу банкоматларнинг қачон ишлаши ҳақида алоҳида хабар берамиз. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ой давомида ҳам Humo карталари орқали онлайн тўловлар ва пул ўтказмаларини амалга оширишда бир неча кунлик носозликлар кузатилганди.

Марказий банки раҳбари Мамаризо Нурмуродовга кўра, тўлов тизими фаолиятидаги муаммолар дастурий таъминот янгиланиши билан боғлиқ. 

Top