Ўзбекистон | 12:53 / 11.11.2023
9617
1 дақиқада ўқилади
Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетиши оқибатида деярли бир соат давомида автотранспортлар ҳаракати тўхтаб қолган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.
Бугун, 11 ноябр куни Қамчиқ довонида юк автомобилида ёнғин юз берди.
«Қамчиқавтойўл» хабарига кўра, М-39 йўлининг Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш йўналиши 222-километрида юк машинаси ёнган.
Соат 07:55 да ушбу йўналишда автотранспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилиб, Водий-Тошкент йўналиши соат 08:44 да автотранспортлар ҳаракати учун очилган.
Ёнғин оқибатда ҳеч ким жабрланмаган. Автомобилда ёнғин нима сабабдан рўй бергани ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид
10:21 / 02.01.2025
Учтепа туманидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди
19:09 / 26.12.2024
5 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган ферма эгасига нисбатан жиноий иш очилди
20:36 / 24.12.2024
Эйфел минорасида ёнғин содир бўлди
13:18 / 24.12.2024