Тошкентда автомобил устига дарахт қулаши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида автомобил устига дарахт қулаб тушди. Машина орқа ўриндиғида ўтирган 26 ёшли қиз олган жароҳатлари туфайли вафот этган.
Жорий йил 12 ноябр куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида Nexia-3 русумли автомашина устига дарахт қулаб тушди, деб хабар берди «Миллий» телеканали.
Воқеа жойига етиб келган шифокорлар автомобилнинг орқа ўриндиғида ўтирган йўловчида бош мия очиқ жароҳат қайд этилганини аниқлаган.
Жабрланувчи касалхонага ётқизилган, аммо жонлантириш ҳаракатларига қарамай, у вафот этган.
«Қулаган дарахтни кўздан кечириш чоғида у қуриб қолгани бўйича белгилари аниқланмади, дарахт мутлақо соғлом бўлган», – дейди Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ходими.
Шунингдек, ободонлаштириш бошқармаси вакили фожиа содир бўлган ҳудуддаги дарахтлар доимий назоратда бўлиб келгани, қуриб қолиш ёки чириш аломатлари бўлмаганини маълум қилди.
Мавзуга оид
08:32 / 28.11.2024
Қурилиш майдонидаги дарахтларга шикаст етказганлик учун жавобгарлик белгиланди
21:14 / 26.11.2024
Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган машиналар устига дарахт шохи қулади
16:37 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
15:15 / 23.11.2024