Ички ишлар органларида хизматга қабул қилишнинг янги тартиби эълон қилинди
Номзодларни танлаб олишда бошқа нарсалар қатори уларнинг интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлиги, жисмоний тайёргарлик даражаси баҳоланади. Шунингдек, улар тест имтиҳонини ҳам топширади.
Ички ишлар вазирлигининг буйруғи билан Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Қайд қилинишича, ички ишлар органларига ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан, ўттиз ёшдаги ҳам, Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.
Номзодларни хизматга танлаб олишда бошқа нарсалар қатори уларнинг интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлиги, жисмоний тайёргарлик даражаси баҳоланади.
Шунингдек, хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида ҳарбий-тиббий комиссия кўригидан ўтказилади. Ички ишлар органларида хизмат қилиш учун тўсқинлик қиладиган салбий омилларни аниқлаш мақсадида психофизиологик (полиграф) текширувдан ҳам ўтказилади.
Тест синовлари белгиланган тартиб асосида (умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилади.
Тест синовлари натижаларига кўра тўпланиши мумкин бўлган умумий 189 баллдан камида 134 балл тўплаган номзодлар жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичига ўтган деб ҳисобланади.
Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл номзодлар учун алоҳида белгиланади.
Танловнинг барча босқичларида фақат «яхши» ва «аъло» баҳо олган номзодлар хизматга қабул қилинади.
Мавзуга оид
17:23 / 12.12.2024
Россияда мигрантлар учун рус тили ва тарих имтиҳонининг ягона нархи белгиланди
16:01 / 05.11.2024
Зулфия номидаги давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди
19:41 / 30.10.2024
Тошкентга тўртта кириш дарвозаси қурилади
17:46 / 28.10.2024