Шимолий Корея учта разведка сунъий йўлдошини учиришни режалаштирмоқда
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакатнинг космик ва ядровий дастурлари ривожланаётгани тўғрисида эълон қилди.
Шимолий Корея 2024 йилда яна учта разведка сунъий йўлдошини учиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 31 декабр, якшанба куни Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси йиғилишида тегишли режаларни эълон қилиб, сунъий йўлдош учирилишини келаси йил учун энг муҳим сиёсий қарорлардан бири деб атаган. У АҚШ, Япония ва Жанубий Корея ўртасидаги уч томонлама ҳамкорликни танқид қилиб, бу «Корея яриморолидаги вазиятни хавфли тусга олиб келаётганини» билдирди. «АҚШ узоқ вақтдан бери Корея яриморолидаги вазиятни ёмонлаштириб, бизга таҳдид солмоқда», - деди Ким Чен Ин.
Пхенян ноябр ойида илк разведка сунъий йўлдошини учирди
21 ноябр куни Шимолий Корея ўзининг биринчи разведка йўлдоши - «Маллигён-1»ни учирди. 2 декабр куни КХДР разведка сунъий йўлдошидан фойдаланиш бўйича бошқарма иш бошлади. Синов амалиёти доирасида, Пхенян маълумотларига кўра, сунъий йўлдош Оқ уй, Пентагон, шунингдек, АҚШ, Корея Республикаси ва Япониядаги қатор ҳарбий объектлар тасвирларини узатган.
Агентлик маълумотларига қараганда, Ким Чен Ин 2024 йилда ядро қуролини ишлаб чиқариш режасини амалга ошириш учун «кураш олиб борилиши» ва ушбу турдаги қуроллар ишлаб чиқаришни изчил ошириш имконини берадиган «ишончли асос яратилишини» таъкидлаган.
Мавзуга оид
20:40 / 20.12.2024
Шимолий Корея ҳакерлари жорий йилда 1,3 млрд долларлик криптовалюта ўғирлади
11:50 / 01.12.2024
Белоусов Ким билан учрашиб, 9 май парадига таклиф қилди
16:34 / 30.11.2024
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов КХДР раҳбари билан учрашди
23:50 / 29.11.2024