Италия ташқи ишлар вазири: Евроиттифоқ ўз армиясига эга бўлиши керак
ЕИ тинчликпарварлик миссияларини бажариш ва можароларнинг олдини олиш учун умумий қуролли кучларни шакллантириши керак, деди Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни.
Европа Иттифоқи тинчликпарварлик миссияларини амалга ошириш ва можароларнинг олдини олиш учун ўз ягона қуролли кучларини яратиши керак, деди Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни 7 январ, якшанба куни La Stampa нашрига берган интервюсида.
Унинг сўзларига кўра, ўз армиясини яратиш - «Европа самарали ташқи сиёсатини олиб боришнинг асосий шарти». «АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Россия каби кучли ўйинчилар бўлган, инқирозлар Яқин Шарқдан Ҳинд-Тинч океани минтақасигача тарқалаётган дунёда италян, немис, француз ёки бошқа фуқароларни ҳимоя қилиши мумкин нарса, фақат мавжуд бўлган формат, яъни Европа Иттифоқидир», - дея таъкидлади Таяни.
Антонио Таяни, шунингдек, Европа давлатлари ўртасида мудофаа соҳасида яқин ҳамкорлик - ўзи раҳбарлик қилаётган «Олға, Италия» (Forza Italia) партияси учун устувор вазифа эканини таъкидлади. Италия Ташқи ишлар вазирлигининг амалдаги раҳбари, аввалроқ ташкилотни бошқарган Силвио Берлускони 2023 йилда вафот этганидан сўнг партиядаги асосий лавозимни эгаллади. Шунингдек, у ЕИ раҳбариятини ислоҳ қилиш, Еврокомиссия ва Еврокенгаш раҳбарлари лавозимларини тугатиш ҳамда уларнинг ўрнида ягона раҳбарлик лавозимини жорий этишга чақирди.
Берлусконининг сиёсий мероси
«Олға, Италия» консерватив партияси 1994 йилда Силвио Берлускони томонидан тузилган ва ўша йили сайловдаги ғалабасидан сўнг ўнг марказчи партиялар коалициясини тузган. 1994 йил 11 майда у бош вазир сифатида қасамёд қилди ва Европанинг биринчи кўп миллиард долларлик бойликка эга ҳукумат раҳбарига айланди.
Умуман олганда, Силвио Берлускони Италия бош вазири лавозимида тўрт марта ишлаган, охиргиси 2011 йилгача. 2022 йил сентябрида у навбатдан ташқари парламент сайловларидан сўнг Италия Сенатига қайтди. Берлускони Россия президенти Владимир Путиннинг энг яқин дўстларидан бири ҳисобланган. Шу билан бирга, Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужуми бошланганидан сўнг, Берлускони ҳафсаласи пир бўлганини таъкидлади, аммо урушда Украина президенти Володимир Зеленскийни айблади.
Мавзуга оид
13:51 / 24.12.2024
Италиянинг энг йирик банки РФдан еврода тўловлар қабул қилишни тўхтатади
15:01 / 23.12.2024
Мелони: РФ миграциядан ЕИга путур етказиш учун фойдаланиши мумкин
13:48 / 19.12.2024
«Газпром» Италияга биринчи марта СТГ етказиб берди
13:14 / 05.12.2024