15:17 / 16.01.2024
896

Ўзбекистон ва Кувайт товар айирбошлаш ҳажмини оширишни режалаштиряпти

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Кувайт элчиси учрашувда икки ҳамда кўп томонлама шаклдаги бўлажак тадбирлар жадвалини кўриб чиқди.

Фото: Дунё

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев Кувайт элчиси Аҳмад ал-Жийрон билан учрашув ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар Ўзбекистон ва Кувайт ўртасидаги кўп қиррали шерикликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, икки ҳамда кўп томонлама шаклдаги бўлажак тадбирлар жадвалини кўриб чиқди.

Иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш, жумладан, товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш, инвестицияларни кенг жалб этиш ва қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш бўйича чора-тадбирлар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Top