07:10 / 20.01.2024
4632

Тошкентда психотроп моддаларни дарахт тагидан ковлаб олаётган шахс ушланди

Тошкент шаҳрида психотроп моддаларни дарахт тагидан ковлаб олаётган шахс қўлга олинди. 

Фото: Миллий гвардия

Миллий гвардия хабарига кўра, 16 январ куни Тошкент шаҳри Яккасарой туманида Миллий гвардиянинг қўриқлаш бўлими ҳамда ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида хусусий турар жойлар яқинидаги дарахтларнинг бири тагидан психотроп моддаларни ковлаб олаётган шахс қўлга олинди.

Олиб борилган дастлабки суриштирув мобайнида ушбу шахс 26 ёшли фуқаро А.Х. экани аниқланган. Унга мазкур жой манзилини Telegram орқали юборишганини, шунингдек, психотроп ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси орқасида турган шахсларни танимаслигини билдирган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИИО ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Top