Ўзбекистонда Uzcard тўлов тизими ишида узилишлар кузатилмоқда.
Ягона умумреспублика процессинг маркази хабарига кўра, 2024 йил 22 январ куни соат 00:30 дан 10:00 гача техник ва профилактик ишлар олиб борилади.
Қайд этилишича, шу сабабли ATM, E-POS, POS-терминалларда алоқа уланишида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.
Бундан ташқари, Uzcard инфратузилмасида халқаро тўлов тизимлари карталарига ҳамда хорижда кобейж карталарига хизмат кўрсатилишида узилишлар эҳтимоли ҳақида маълум қилинган.