15:24 / 02.02.2024
23144

Алишер Хўжаев МТРК раислигидан кетди

У жами қарийб 20 йилга яқин вақт давомида Миллий телерадиокомпанияга раҳбарлик қилди.

Фото: Kun.uz

Миллий телерадиокомпания (МТРК) раиси Алишер Жўрақулович Хўжаев лавозимидан озод этилди.

Алишер Хўжаев 1963 йили Тошкент вилоятида таваллуд топган, 1985 йили Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

У 1985–1993 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси тизимидаги илмий-текшириш институтлари, ишлаб чиқариш бирлашмаларида фаолият олиб борган, 1993–1996 йилларда NKK фирмасида тизим муҳандиси бўлиб ишлаган.

Алишер Хўжаев 1996 йилдан раҳбарлик лавозимларида фаолият юрита бошлаган. 1996 йилдан 1998 йилга қадар «КомУзАзия» компаниясида, 1998–2001 йилларда эса UzPAK компаниясида бош директор лавозимида меҳнат қилган.

2001–2002 йилларда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, 2002–2005 йилларда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги раҳбари ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган. Шундан кейин 2005 йил 15 апрелидан 2017 йил январига қадар Миллий телерадиокомпанияга раҳбарлик қилган, йил бошида танқидга учраб ишдан кетган, лекин бир муддатлик танаффусдан кейин, 2017 йил августида яна шу лавозимга қайтганди.

Унинг бу сафарги кетиши тафсилотлари маълум эмас.

Top