12:58 / 26.02.2024
2837

Кувайт Ўзбекистонда тиббиёт ўқув марказини очиш таклифини билдирди 

Кувайт билан соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон элчихонасида Кувайтнинг Adan Hospital клиникаси шифокори, йирик сармоядор Муҳаммад Ҳасан ал-Кандари билан учрашув бўлиб ўтди.

«Дунё» хабарига кўра, учрашувда тиббиёт соҳасида икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари ҳамда амалга оширилган ва оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар муҳокама этилди. 

Томонлар Ўзбекистонда ёш болаларда кўз ва юрак бўйича жарроҳлик амалиётларини амалга ошириш имкониятлари хусусида фикр алмашди.

Кувайт вакили Ўзбекистонда Training center тиббиёт ўқув марказини очиш таклифини билдирди. Таъкидланишича, марказ ўзбекистонлик шифокорлар ва ҳамшираларни малакасини ошириш орқали Кувайт шифохоналарига ишлаш учун жалб қилинади.

Музокаралар якунида мазкур масалани батафсил муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари билан онлайн учрашув ташкил қилиш тўғрисида келишиб олинди.

Top