13:46 / 27.02.2024
1296

Ўзбекистон ва Кувайт қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни йўлга қўйишни муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон элчихонасида AlMawashi компанияси раиси ўринбосари, савдо сектори раҳбари Мўтаз Ясин билан учрашув ўтказилди.

"Дунё" хабарига кўра, учрашув аввалида Мўтаз Ясинга ўзбек маҳсулотларининг экспорти учун тақдим этилаётган имтиёзлар, хорижий импортёрлар учун яратилган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда AlMawashi компанияси вакиллари ўртасида Кувайт томонини қизиқтирган маҳсулотларни импорт қилиш масалаларини амалий муҳокама қилиш учун онлайн музокаралар ташкил этишга келишиб олинди.

Бундан ташқари, Мўтаз Ясин яқин орада Ўзбекистонга ташриф буюриб, мамлакатдаги фермер хўжаликлари вакиллари билан музокаралар олиб бориш, шунингдек, ўзбек асал маҳсулотларини олиб келишни режалаштираётганини маълум қилди.

Top