4 ҳудудда ерни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди
Ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди, деб хабар берди Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Е. фуқаро Д.С.нинг ишончига кириб, гўёки ҳокимият ва кадастр идораларида ишловчи танишлари ёрдамида Қарши тумани “Отчопар” МФЙ ҳудудида жойлашган бошқа бир фуқаро Б.Р.га иссиқхона қуриш учун ажратилган 2,5 гектар ер майдонини 45 000 АҚШ доллари эвазига унинг номига расмийлаштириб олиб беришини ваъда қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 63 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департамент ҳамда ДХХнинг Оқдарё тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Ф. фуқаро А.Э.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида “Даҳбет” МФЙ ҳудудидан 30 000 АҚШ доллари эвазига 10 сотих ер майдонини расмийлаштириб олиб беришини ваъда қилиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.А. фуқаро Б.Т.га Нукус шаҳри “Ботаника боғи” МФЙ ҳудудидаги 4 сотих ер майдонини гўёки бошқа бир фуқаро Ш.Д.га ажратилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни кўрсатиб, ушбу ер майдонини фуқаро Б.Т.га 160 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Ғ. фуқаро Н.Ф.га Қизилтепа тумани “Ўзбекистон” МФЙ ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган бино ва унинг атрофидаги туман захирасидаги 6 сотих ер майдонини гўёки ҳокимият ва кадастр идораларида ишловчи танишлари ёрдамида турар жой қуриш учун олиб бериши эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:34 / 09.12.2024
“Озодликнинг қадрини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди” — афв этилганлар ҳикояси
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
10:19 / 08.11.2024
“Таниш-билиш ўтмайди” – Кадастр агентлиги директори ерга эгалик ҳуқуқини олишда фирибгарларга алданмасликка чақирди
11:24 / 06.11.2024