08:50 / 16.03.2024
3463

Ўзбекистонда икки ойда қанча эгизак туғилгани маълум қилинди

Ўзбекистонда 2024 йилнинг ўтган икки ойида қанча эгизак туғилгани маълум бўлди. 

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-феврал ойларида республика бўйича 3 208 та эгизак чақалоқлар туғилгани қайд этилган

Маълум қилинишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 17 тага (0,5 фоиз) кўпайган. 

Статистика агентлигига кўра, 2023 йилда республикада 962 минг нафар тирик туғилиш қайд этилган. Шундан 21 012 нафари эгиз туғилганлар.

Ҳудудлар бўйича туғилган эгизаклар сони энг кўп Фарғона вилоятида қайд этилган – 2494 нафар.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 2313 нафар ҳамда 2171 нафар эгизаклар дунёга келган Самарқанд ва Қашқадарё вилояти жой олган.

Top