21:26 / 11.04.2024
40765

Тошкент шаҳридаги Бўрижар каналида 3 киши чўкиб кетди 

Аёл ва бола жасади топилди, учинчи шахс қидирилмоқда. 

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналида 3 киши чўкиб кетди. Уларнинг бири ҳали ҳам қидирилмоқда. Бу ҳақда RTV каналида лавҳа берилди. 

Тошкент шаҳри ФВБ матбуот котибининг Kun.uz’га хабар беришича, бахтсиз ҳодиса 10 апрел куни содир бўлган. 

Дастлабки тахминлар ва гувоҳларнинг кўрсатмаларига кўра, 5 ёшли бола канал қирғоғида ўйнаб юрганида, эҳтиётсизлик оқибатида сувга тушиб, оқиб кетган. Буни кўрган аёл киши уни қутқармоқчи бўлиб сувга тушган ва у ҳам кучли оқим оқибатида сувга ғарқ бўлган. Бунга гувоҳ бўлган яна бир шахс уларни қутқармоқчи бўлиб, сувга сакраган ва оқимга дош беролмай, чўкиб кетган. 

Аёл ва бола бир-бирига қариндош эмаслиги таъкидланмоқда, уларнинг жасади топилган. Учинчи шахснинг жасади қидирилмоқда.

Top