Ўзбекистон | 09:39 / 18.04.2024
2476
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон 16 апрель куни ташқи ишлар вазирликлари ўртасида консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.
ТИВ маълумотига кўра, маслаҳатлашувларда икки давлат ташқи ишлар вазирликларининг консуллик хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларининг вакиллари иштирок этди.
Тадбирда консуллик соҳасида, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, мазкур йўналишлардаги алоқаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.
Музокаралар якуни бўйича баённома имзоланди.
Мавзуга оид
20:04 / 21.12.2024
Ғойиб бўлган машиналар иши: асосий фигурант Абдулла Абдурасуловнинг шериклари қамалди, унинг ўзини терговчи қўйиб юборган
15:00 / 18.12.2024
Россия Қозоғистондаги уран қўшма корхоналаридаги улушини Хитойга сотади
16:30 / 13.12.2024
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев ҳаётига оид маълумотлар махфийлаштирилади
21:59 / 11.12.2024