Бахтиёр Саидов Покистон президенти билан учрашди
Учрашувда «иқтисодий дипломатиядаги муҳим имкониятларни кўрсатувчи кенг кўламли мавзулар муҳокама қилинди».
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Покистонга ташрифи доирасида мамлакат президенти Асиф Али Зардорий билан учрашди.
Қайд қилинишича, учрашувда «иқтисодий дипломатиядаги муҳим имкониятларни кўрсатувчи кенг кўламли мавзулар муҳокама қилинган».
«Икки томонлама муносабатларимизда ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришга қаратилган Ўзбекистон-Покистон алоқаларини кенгайтириш тарафдоримиз. Учрашувимиз кун тартибида иқтисодий дипломатиядаги муҳим имкониятларни кўрсатувчи кенг кўламли мавзулар муҳокама қилинди. Биз давлат ташкилотлари ва хусусий сектор вакиллари ўртасида мустаҳкам ҳамкорликни рағбатлантирамиз», деб ёзди Саидов учрашув ҳақида.
Бир кун олдин Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Покистон савдо вазири Жам Камол Хон, хусусийлаштириш вазири Абдул Алим Хон, миллий озиқ-овқат хавфсизлиги ва тадқиқот вазири Рана Танвир Ҳусайн, Покистон темир йўллари раиси Сайид Мазҳар Али Шоҳ билан ҳам учрашган эди.
Мавзуга оид
00:15
Покистонда Имрон Хоннинг 25 нафар тарафдорига ҳукм ўқилди
09:50 / 21.12.2024
Ўзбекистон ва Покистон "ақл марказлари" ўртасидаги ҳамкорлик кенгаяди
14:56 / 19.12.2024
Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари Покистон бозорига олиб кирилади
13:48 / 18.12.2024