Танзила Норбоева Бутунхитой қўмитаси раиси билан учрашди
Учрашувда икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик, бунда маҳаллий Кенгашлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш зарурлиги алоҳида қайд этилди.
Айни кунларда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида расмий ташриф билан бўлиб турибди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ташрифнинг биринчи кунида Танзила Норбоева Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси раиси Ван Хунин билан учрашган.
Учрашувда икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида кўп томонлама стратегик алоқалар янги босқичга юксалганлиги эътироф этилган.
Мулоқот давомида Сенат раиси парламентлараро алоқаларни узвий давом эттириш, дўстлик гуруҳлари фаолиятини жадаллаштириш билан бирга икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик, бунда маҳаллий Кенгашлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш зарурлигини алоҳида қайд этган.
«Шу билан бирга, томонлар савдо-иқтисодий, технология, транспорт, энергетика, фан-таълим, инновация, туризм соҳалари ҳамда қишлоқ хўжалиги ва экология масалалари юзасидан ўзаро ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Санкт-Петербург шаҳрида Евросиё хотин-қизлар форуми доирасида ташкил этилган ялпи мажлиснинг очилиши маросимида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева маъруза қилганди.
Мавзуга оид
23:49 / 20.12.2024
Ўзбекистоннинг миграция сиёсатини ишлаб чиқишда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳам иштирок этади
17:13 / 20.12.2024
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилишининг бошланиш санаси маълум бўлди
12:46 / 20.12.2024
Хитойда «Темирйўлкарго» юк операторининг ваколатхонаси очилди
19:37 / 19.12.2024