Венгрия Ўзбекистонда ЙҲХ соҳасида инновацион ғояларни татбиқ этиши мумкин
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгриянинг Visible Crossing компанияси бош директори Ласло Над билан музокара ўтказди.
Унда Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш ва тармоқда инновацион ғояларни татбиқ этиш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ласло Над компания томонидан кўплаб йўл-транспорт ҳодисалари таҳлили қилинган ҳолда, стратегик ривожланиш йўналишлари доимий равишда ишлаб чиқилишини таъкидлади. Қайд этилишича, бундан кўзланган асосий мақсад йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва уларнинг олдини олиш бўйича аниқ ечимларни топишдан иборат.
Компания ушбу йўналишда ўзининг қатор ноу-хау таклифларини ишлаб чиққан.
Visible Crossing компанияси бош директори мазкур соҳада Ўзбекистонда лойиҳа амалга оширишга иштиёқи баландлигини ва бунга инвестицияларни йўналтиришга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида Visible Crossing компанияси раҳбариятининг Ўзбекистонга сафарини уюштириш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган истиқболли лойиҳалар тақдимотини ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
12:41 / 21.12.2024
Полша собиқ амалдорига Венгрияда бошпана берилганидан норози
21:33 / 20.12.2024
Виктор Орбан Россияга қарши санкцияларни узайтиришдан олдин Трампнинг инаугурациясини кутмоқчи
14:03 / 12.12.2024
Венгрия Москва ва Киевга сулҳ тузишни таклиф қилди
23:06 / 06.12.2024