Зеленский бир қатор украиналик дипломатларни ишдан олди
Президент Зеленский Украинанинг Япония, Хитой ва Словениядаги элчиларини, шунингдек, мамлакатнинг БМТдаги доимий вакилини лавозимдан бўшатишга оид қарорларни имзолади.
Украина президенти Володимир Зеленский мамлакат дипломатик корпусидаги ўзгаришларга оид қарорларни имзолади. Ҳужжатлар мамлакат президенти сайтида эълон қилинди.
Қайд этилишича, Зеленский Украинанинг БМТдаги доимий вакили Сергей Кислицани лавозимдан бўшатди. Шунингдек, мамлакатнинг Япониядаги элчиси Сергей Корсунский, Хитойдаги элчи Павел Рябикин ва 2022 йилдан бери Словениядаги элчи сифатида ишлаб келаётган собиқ мудофаа вазири Андрей Таран лавозимларидан олинди.
Бундан ташқари, БМТнинг Женева бўлинмасидаги Украинанинг доимий вакили Евгений Флипенко ишдан олинди. Унинг ўрнига Евгений Цимбалюк тайинланди. Шунингдек, Украина ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Эмине Жапаровани мамлакатнинг Венадаги халқаро ташкилотлар вакили этиб тайинлашга оид ҳали кучга кирмаган ҳужжат бекор қилинди.
Украинанинг Словения, Венгрия, Конго, Филиппиндаги янги элчилари тайинланди, шу билан бирга Руанда ва Литвадаги дипломатик миссиялари раҳбарлари ўзгартирилди. Украинанинг Индонезиядаги элчиси ҳам лавозимдан олинди. Мамлакат ТИВнинг собиқ спикери — октябр ойида ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган Маряна Беца Украинанинг ЮНEСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси раҳбари лавозимига тайинланди.
Мавзуга оид
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
15:13 / 21.12.2024
Блинкен: Украина курашиш ёки музокара ўтказиш ҳақида бир қарорга келиши керак
11:41 / 21.12.2024