2024 йил 10 ойда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони маълум қилинди
Ўзбекистонга энг кўп сайёҳ Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистондан келган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-ноябр ойларида қарийб 7,3 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,15 млн нафарга ёки 18,8 фоизга ошган.
Сайёҳларнинг мамлакатлар бўйича тақсимоти қуйидагича:
Қирғиз Республикаси - 2,1 млн нафар;
Тожикистон - 2,1 млн нафар;
Қозоғистон - 1,4 млн нафар;
Россия - 741,2 минг нафар;
Туркманистон - 171,2 минг нафар;
Туркия - 108 минг нафар;
Хитой - 66,6 минг нафар;
Ҳиндистон - 63,4 минг нафар;
Корея Республикаси - 39,1 минг нафар;
Афғонистон - 38 минг нафар;
Бошқа давлатлар - 428,8 минг нафар.
Мавзуга оид
17:18 / 22.12.2024
Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган хорижликлар сони маълум қилинди
10:56 / 22.12.2024
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
22:53 / 16.12.2024
Эмин Агаларов Чорвоқ бўйида Sea Breeze Uzbekistan туристик марказини қурмоқчи
18:14 / 16.12.2024