Жамият | 08:15
2102
1 дақиқада ўқилади

Божхона постидан 1,3 млн рублни яширинча олиб чиқиш уриниши аниқланди

1 млн 350 минг рубль нақд хорижий валютани яширинча олиб чиқишга бўлган уриниш фош этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси

“Фарҳод” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга чиқиб кетаётган йўловчи божхона назоратидан ўтаётган вақтида ўз хатти-ҳаракатлари билан божхона ходимларининг эътиборини тортган. Йўловчи белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилган.

Натижада курткасининг енгидаги чўнтакларидан оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда декларацияланмаган, 1 млн 350 минг рубль нақд хорижий валютаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид