Ўзбекистон ва Озарбойжон президентлари телефон орқали суҳбатлашди
Мирзиёев ва Алиев олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Озарбойжон дўстлик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.
Президент Шавкат Мирзиёев 24 декабр куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Озарбойжон Республикаси президенти Илҳом Алиевни таваллуд куни билан самимий муборакбод этди.
Давлат раҳбари Озарбойжон етакчисининг мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, ҳудудий яхлитлигини тиклаш, барқарор тараққиётини таъминлаш ва халқаро нуфузини юксалтиришдаги тарихий ролини алоҳида таъкидлади.
Президентлар олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Озарбойжон дўстлик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.
Жорий иккитомонлама ҳамкорликни жадал ривожлантириш йилида биргаликда қилинган ишлар самарали бўлгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми юқори суръатда ўсиб бормоқда, автомобилсозлик, тўқимачилик, электротехника, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари фаол босқичда. Маданий-гуманитар алмашинувнинг тадбирларга бой дастури амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон ва Озарбойжон раҳбарлари халқаро кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.
Мавзуга оид
15:59
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
09:27 / 24.12.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга ташриф буюради
20:43 / 23.12.2024
Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади
13:58 / 20.12.2024