Ҳокимликлар ходимлари иш ҳақини ошириш режалаштирилмоқда
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳокимликлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш миқдорини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.
Ўзбекистонда ҳокимликлар ходимларининг иш ҳақини ошириш режалаштирилмоқда, дейилади президентнинг 20 декабрдаги фармонида.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига икки ой муддатда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ходимларининг иш ҳақи ва моддий рағбатлантириш миқдорини ошириш тўғрисидаги президент фармони лойиҳасини кўриб чиқиш учун киритиш топширилди.
Фармон билан вилоят ҳокимликлари бошқарув аппаратининг намунавий тузилмасига ҳам ўзгартиришлар киритилмоқда.
Бошқарув ходимларининг чекланган сони ўзгармайди — ҳар бир ҳокимлик учун 61−70 бирлик, шунингдек, бошқарув ходимларининг умумий сони — 763 бирлик.
Бунда вилоят ҳокимликларининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан қўшимча бошқарув штатларини киритиш қатъиян тақиқланади.
Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида ҳокимнинг биринчи ўринбосари лавозими жорий этилмоқда.
Айрим ҳокимликларда Хитой билан халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва инвестицияларни жалб қилиш сектори, қишлоқ хўжалиги ва рақамлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчилар лавозимлари, шунингдек, протокол бўлими жорий этилмоқда.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлигига тегишли идоралар билан биргаликда икки ой муддатда samaradorlik.uz платформасида маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини баҳолаш амалиётини жорий этиш вазифаси қўйилди. Улар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўналишидаги 10 та асосий йўналиш бўйича баҳоланади.
Мавзуга оид
10:34 / 05.12.2024
Ҳокимлик балансидаги ордерли уйни расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди
08:21 / 02.12.2024
10 ойда қанча иш ҳақи ва нафақа пуллари талон-торож этилгани маълум қилинди
18:24 / 30.10.2024
Совуқ тушди, аммо уйларга иссиқлик берилмаяпти. Нега?
07:52 / 27.03.2024