Ўзбекистон | 11:17 / 26.12.2024
525
1 дақиқада ўқилади

Германия банки Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимини қўллаб-қувватлайди

Вазирлар Маҳкамасининг "Германия ҳукумати билан молиявий ҳамкорликда Ўзбекистонда касбий таълимини қўллаб-қувватлаш дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Фото: xs.uz

Ўзбекистон ҳукумати ва Германиянинг KfW банки ўртасида 2023 йил 8 ноябрда имзоланган Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим 5 йил муддатга 16 млн евро миқдорида грант ажратилишини назарда тутади.

Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги KfW банкининг "Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимини қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси учун ажратилган грантдан мақсадли фойдаланиш ва уни самарали амалга ошириш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

Ҳужжат билан:

KfW банки грантини қурилиш, монтаж, таъмирлаш ва жиҳозлаш учун йўналтириладиган касб-ҳунар маҳорати марказлари рўйхати;
"Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасининг техник-иқтисодий параметрлари тасдиқланди.

Мавзуга оид