Хоn Saroy компанияси 2024 йил натижалари билан бўлишди
Юртимизда замонавий ва сифатли бино-иншоотларни қуриб битказиб, халқ ишончини оқлаб келаётган Хоn Saroy компанияси 2024 йил натижаларини омма билан бўлишди. 2024 йилда компания 6 та лойиҳани ўз эгаларига топширган ҳолда 2000 га яқин мижозларига хонадон калитларини берди. Шу билан бир қаторда компания яна янги 5 та лойиҳага қўл уриб юртдошларимизга умумий 11000 дан ортиқ янги хонадон тақдим этди. Улар қаторида:
Vodiy residence – 520 хонадон;
Muhabbat shahri – 4512 хонадон;
Хon Saroy Afsonasi – 1200 хонадон;
Shirin Hayot – 3024 хонадон;
Bahor – 1184 хонадон.
Йил сарҳисобига кўра, компаниянинг 8 та лойиҳасида қурилиш ишлари жадал давом этмоқда ва лойиҳалар умумий майдони 1 046 622,39 м²ни ташкил этади.
Ўз асосий йўналишидан ташқари компания юртимиз спорти ривожига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида спортчиларимизни мунтазам қўллаб-қувватлаб келмоқда. 2024 йилда компания томонидан кўрсатган юқори натижалари учун Исроил Мадримов, Ҳасанбой Дўстматов ва Рамазан Темировларга хонадон ва моддий совринлар тақдим этилди.
Бундан ташқари компания ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаб, йил мобайнида турли танловлар ўтказди. “Менинг орзумдаги уй” – болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ва Хоn Saroy 5 йиллги муносабати билан креатив видео танлови бунга яққол мисол бўла олади. Юртимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган Хоn Saroy компанияси 2025 йилда ўз олдига янада юксак мақсад ва режаларни қўйган!
Реклама ҳуқуқи асосида