Ўзбекистон ТИВ раҳбари Европа дипломатияси янги раҳбари билан телефонлашди
ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов ҳамда ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича янги тайинланган олий вакили Кая Каллас ўртасида илк телефон мулоқоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили — Европа комиссияси вице-президенти Кая Каллас билан телефон орқали мулоқот қилди.
Телефон мулоқоти чоғида икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, шунингдек, икки минтақа ўртасидаги шериклик муносабатлари ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
«Кўплаб натижаларга эришдик, ҳали олдимизда янада кенгроқ имкониятлар мавжуд. Бу йил Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё — Европа Иттифоқи саммитини интиқлик билан кутмоқдамиз», — деди Бахтиёр Саидов.
Кая Каллас ўтган йилнинг ўрталарида бу лавозимга тасдиқланган ва 1 декабрдан ўз вазифасини бошлаган эди. Бу Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Европа дипломатиясининг янги тайинланган раҳбари ўртасидаги илк телефон мулоқоти бўлди.
Мавзуга оид
09:33 / 12.12.2024
ЕИ дипломатияси раҳбари Тихановская билан учрашди
13:37 / 06.12.2024
Кая Каллас Малтада Лавров билан мулоқот қилмайди
14:17 / 26.11.2024
Бахтиёр Саидов яҳудий раввиннинг ўлими муносабати билан Исроил элчисига ҳамдардлик билдирди
14:54 / 13.11.2024