Жаҳон | 10:05
5252
1 дақиқада ўқилади

Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди

Лондонда 3 мингга яқин сараланган ўзбекистонлик номзодларни Буюк Британияда иш билан таъминлаш бўйича келишувга эришилди.

Фото: AFP

Ўзбекистон элчихонаси томонидан янги мавсумда Британия қишлоқ хўжалиги соҳасига ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини жалб қилиш мақсадида Pro-Force Limited ва HOPS Labour Solutions Ltd рекрутинг агентликлари вакиллари билан музокаралар ўтказилди.

Музокаралар натижасида жорий йил февраль ойида Pro-Force Limited агентлигининг Тошкентга ташрифини ташкил этиш ва 3 мингга яқин сараланган номзодларни бошлаб босқичма-босқич тарзда Буюк Британияда иш билан таъминлаш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, HOPS Labour Solutions Ltd компанияси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда 14-15 январ кунлари ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини учун онлайн тарзда тест синовларини ташкил этишга келишиб олинди.

Мавзуга оид