Ўзбекистон | 08:10
5087
1 дақиқада ўқилади
Электр энергияси учун “яшил тариф”лар жорий этилиши мумкин
Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида 2025 йил 1 апрелдан бошлаб чиқиндилар утилизацияси ҳисобига ҳамда шамол ва қуёш манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергияси учун “яшил тариф”лар жорий этилади.
Бунда:
- тадбиркорлик субъектлари томонидан чиқинди ва биогаз утилизацияси орқали ишлаб чиқариладиган ҳамда ташкилотларнинг ўз ҳудудларида ўрнатган шамол ва қуёш электр қурилмаларидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси;
- аҳолининг қуёшдан олинган ва фойдаланишда ўз эҳтиёжидан орттириб, давлатга сотадиган электр энергияси учун имтиёзли тарифлар белгиланади.
Мавзуга оид
14:00 / 07.01.2025
WP: Трампнинг тариф режалари ўзгариши мумкин
15:13 / 04.01.2025
Днестрбўйида электр энергиясини режали тарзда ўчириш бошланди
11:08 / 24.12.2024
Хоразмда янги қуёш электр станцияси ишга туширилади
09:19 / 19.12.2024