Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг катта айсбергдан улкан муз бўлаги ажралиб тушди
А23а айсбергидан ажралиб тушган муз бўлагининг майдони 80 километр квадратга етади. Бу дунёдаги энг катта айсбергнинг қарийб 2 фоиз майдони демак.
Фото: Арктика ва Антарктика илмий-тадқиқот институти
Жанубий Атлантикада сайёрадаги энг катта айсбергдан майдони 80 километр квадратга етадиган муз бўлаги ажралиб тушди. Бу ҳақда Арктика ва Антарктика илмий-тадқиқот институти матбуот хизмати маълум қилди.
Улкан А23а айсберги айни вақтда Жанубий Жоржия оролларидан 340 километр узоқликда сузмоқда. Секинлик билан айланаётган айсберг 10 кун ичида соҳил чизиғидан тахминан 40 километрга узоқлашган. Куни кеча эса айсбергдан майдони 80 километр квадратга етадиган муз бўлаги ажралиб тушган — бу муз гигантининг қарийб 2 фоизини ташкил этади.
Шундай қилиб, 2023 йил ноябрдан — айсберг тоза сувда сузишни бошлаганидан бери унинг майдони 11 фоизга қисқарган.
А23а айсберги Антарктида соҳилларидан 1986 йилда ажралиб чиққан, бироқ кўп ўтмай Ведделл денгизига «тиқилиб қолган». Ўттиз йил давомида у статик «муз ороли» сифатида турган, жойидан қимирламаган. 2020 йилга келиб у яна ҳаракатланишни бошлаган. Апрел бошларида А23а Антарктиданинг циркумполяр оқимига кириб қолганди — бу Ер юзидаги барча дарёларда оқадиган сувдан юз баробар кўпроқ сувни айлантирадиган улкан куч ҳисобланади. Ўтган йилнинг декабр ўрталарида А23а айсберги Скотия денгизидаги тузоқдан чиқиб, Жанубий океан томон ҳаракатланишни бошлагани тўғрисида хабар берилганди.
Айсберг 2024 йил давомида 1,4 минг километрга яқин масофани босиб ўтган. Олимларга кўра, 2025 йилнинг дастлабки икки ҳафтаси давомида А23а Жанубий Жоржия ороллари йўналишида сузган, аммо январ ўрталарига келиб йўналишини ғарб томон ўзгартирган, ой охирида эса бир жойда айланишни бошлаган.
«Унинг ҳаракатининг кейинги траекторияси шамол ва океаннинг шу қисмидаги оқимга боғлиқ», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
23:13 / 01.09.2025
Дунёдаги энг катта айсбергнинг майдони деярли минг квадрат километрга қисқарди
21:11 / 03.06.2025
Дунёдаги энг катта айсберг ўз майдонининг яна 7 фоизидан айрилди
23:00 / 25.01.2025
Дунёдаги энг йирик айсберг бир йилда ўз майдонининг қарийб 9 фоизидан айрилди
21:10 / 04.08.2024