Иқтисодиёт | 10:36 / 03.03.2025
6187
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Афғонистон ўзаро савдо ҳажмини 3 млрд долларга етказмоқчи

Жорий йилнинг 1 март куни Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Сурхондарё вилоятидаги «Термиз» халқаро савдо марказига ташриф буюрган Афғонистон савдо вазири Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Конструктив фикр алмашиш чоғида икки томонлама Ўзбекистон-Афғонистон савдо-иқтисодий муносабатларининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Суҳбат давомида ўзаро савдо ҳажмини 3 миллиард долларга етказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Савдо билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика, озиқ-овқат ва тоғ-кон саноати соҳаларида ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича навбатдаги тадбирлар кўриб чиқилди.

Ташриф доирасида ҳар икки томондан 60 га яқин тадбиркорлар иштирокида B2B музокаралари ташкил этилиб, унда ишбилармон доиралар вакиллари янги алоқаларни ўрнатиш, янги қўшма лойиҳалар ва савдо шартномаларини амалга оширишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш имконига эга бўлди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид