Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Microsoft компанияси Skype’ни ёпди. Мессенжер 20 йилдан ортиқ фаолият юритди
Skype фойдаланувчилари ўз аккаунтларини сақлаган ҳолда Microsoft Teams’га ўтишлари мумкин.
Фото: Canva
Skype мессенжери 2025 йил 5 майдан бошлаб ўз фаолиятини тўхтатди. Skype’га эгалик қилувчи Microsoft корпорацияси олдинроқ мессенжер ёпилиши ҳақида огоҳлантириб, уларга аккаунтларини сақлаган ҳолда Teams’га ўтишни ёки хабарлар архивини юклаб олишни тавсия қилган эди.
«Skype замонавий коммуникацияларни шакллантириш ва сон-саноқсиз мазмунли онларни тақдим этишнинг ажралмас қисми бўлди, биз ушбу йўлнинг бир қисми бўлганимиздан фахрланамиз», — дейилади компания хабарида.
Skype 2003 йилда ишга туширилган ва швед компанияси Tele2 собиқ ходимлари Никлас Зеннстрöм ва Янус Фриис иштирокида эстониялик дастурчилар жамоаси томонидан яратилган. 2011 йилда ушбу хизмат Microsoft томонидан 8,5 миллиард долларга сотиб олинганди. 2019 йилда Microsoft бизнес учун Skype хизмати фаолияти тўхтатилишини (бу 2021 йилда содир бўлди) ва ташкилотлар Microsoft Teams хизматига ўтиши кераклигини эълон қилган эди.
Skype’нинг машҳурлиги коронавирус пандемияси фонида тушиб кетди. Ўшанда аксинча видеоалоқа учун мўлжалланган илова — Zoom оммалашди. Microsoft корпорацияси томонидан Skype сотиб олинган вақтда илова 1 миллиард маротаба юклаб олинган ва юз миллионлаб фойдаланувчига эга эди, 2023 йилга келиб ундан фойдаланаётганлар сони фақат 36 миллион кишини ташкил этган холос.
Мавзуга оид
18:55 / 14.10.2025
Microsoft компанияси Windows 10 тизимини қўллаб-қувватлашни тўхтатди
20:59 / 26.09.2025
Microsoft Исроилдаги фаластинликларни кузатиш учун фойдаланилган хизматларни блоклади
07:09 / 04.08.2025
Россиялик ҳакерлар ўзини "Касперский лабораторияси" сифатида кўрсатган
08:40 / 23.07.2025