Жаҳон | 09:30 / 06.06.2025
10483
2 дақиқада ўқилади

Дронлар Брянск, Энгелс ва Москвага ҳужум қилди

6 июнга ўтар кечаси Россиянинг бир қанча ҳудудлари учувчисиз учоқлар ҳужумига учради. Энгелс шаҳрида турар жой биноси ва нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди. Брянскда аэропортда портлашлар содир бўлди.

Фото: AP

6 июн, жумага ўтар кечаси Россиянинг бир қанча ҳудудлари учувчисиз учоқлар томонидан ҳужумга учради. Натижада, Росавиация маълумотларига кўра, Внуково, Домодедово, Жуковский, шунингдек, Саратов ва Калуга аэропортларида парвозларга чекловлар жорий этилган.

Москва мэри Сергей Собянин Россия пойтахтига ўнта УУА томонидан уюштирилган ҳужум қайтарилганини маълум қилди. «Фавқулодда хизматлар дронлар парчалари қулаган жойда ишламоқда», — деб ёзди Собянин Telegram-каналида. Mash канали хабарига кўра, дронлардан бирининг қолдиқлари Калуга вилоятидаги Киев шоссесига тушган. Бир нечта машина шикастланган.

Брянск Telegram-каналлари шаҳар аэропортида юз берган кучли портлаш тасвирларини чоп этди. У 2022 йил февралидан Украинадаги уруш сабабли фуқаро авиацияси учун ёпиқ. Портлашнинг аниқ сабаблари номаълум, бироқ қатор ижтимоий тармоқларда дрон ҳужуми ҳақида ёзилмоқда. Маҳаллий ҳокимият вакиллари воқеа юзасидан изоҳ бермаган.

Дронлар, шунингдек, Россия стратегик авиацияси базаси жойлашган Энгелс шаҳрига ҳам ҳужум қилди. Саратов вилояти губернатори Роман Бусаргиннинг Telegramʼда хабар беришича, кўп қаватли уй зарар кўрган ва саноат корхоналаридан бирида ёнғин содир бўлган. Қурбонлар йўқ.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид