Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилнинг Ғазога ҳужуми қурбонлари сони 57 мингдан ошди
24 соат ичида яна 80 киши ҳалок бўлди, 300 дан ортиқ киши жароҳат олди.
Фото: Anadolu Agency
2023 йилнинг 7 октябр куни Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари бошланганидан буён қурбонлар сони 57 418 нафарга етди, деб хабар берди Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Биргина сўнгги 24 соат ичида Ғазо касалхоналарига 80 қурбон жасади ва 304 ярадор олиб келинди.
Фаластин маъмурияти маълумотларига кўра, 18 март куни ҳужумлар қайта бошланганидан бери Исроил армияси 6860 кишини ўлдирган, 24 220 киши жароҳат олган.
Ғазода уруш бошланганидан бери жами ярадорлар сони 136 261 кишига етди. Жасадлари топилмаган минглаб ҳалок бўлганлар ҳамон бинолар вайроналари остида қолмоқда.
Алоҳида таъкидланишича, 27 майдан буён «Ғазога инсонпарварлик ёрдами» жамғармаси доирасида АҚШ ва Исроил ҳомийлигида ташкил этилган гуманитар ҳудудларда фаластинликларга нисбатан тизимли ҳужумлар қайд этилган. Ушбу ҳужумлар натижасида 751 киши ҳалок бўлди, 4 931 киши жароҳат олди.
Мавзуга оид
09:21
АҚШ: Ғазода ўт очишни тўхтатишнинг иккинчи босқичи бошланди
20:24 / 12.01.2026
Эрон ҳукумати намойишларни тўлиқ назоратга олганини маълум қилди
21:29 / 09.01.2026
Исроил: Трампнинг Ғазо бўйича Тинчлик кенгашини Николай Младенов бошқаради
12:47 / 09.01.2026