Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда Nexia юқори тезликда мопед ва велосипедчини уриб юборди
Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Аниқланишича, жорий йилнинг 4 сентябр куни Қўрғонтепа тумани Хонкўча маҳалласи ҳудудидан ўтган D-137 “Тешиктош-Ойим Қўрғонтепа-Ёрқишлоқ” автомобил йўлининг 48-километрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
1996 йилда туғилган ҳайдовчи А.Қ. ўзининг бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомашинасини Қўрғонтепа йўналишида бошқариб келиб, тартибга солинган чорраҳада светофорнинг “қизил” чироғида ҳаракатланиб ўтиб, чорраҳанинг чап томонидан чиқаётган мопед билан тўқнашув содир этиб, рул бошқарувини йўқотиши оқибатида йўл четида ҳаракатланиб келаётган велосипед ҳайдовчисини ҳам уриб юборган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида, мопед ҳайдовчиси Ш.А. ҳамда велосипед ҳайдовчиси Б.Н. енгил тан жароҳати олиб, Қўрғонтепа тумани шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Қўрғонтепа тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қоидабузарга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жазо чораси кўрилиши таъминланади.
Мавзуга оид
15:38 / 22.12.2025
Фарғонада икки автомобил тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
12:21 / 22.12.2025
Андижонда бозор растаси қулади (видео)
12:12 / 21.12.2025
Тошкентда автобус ҳайдовчиси ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ҳалок бўлди
14:23 / 20.12.2025