Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган дорилар тўхтатиб қолинди
Хориждан олиб киришга уринилган “оздирувчи” дорилар таркибидан тақиқланган моддалар топилди.
Наманган вилояти божхона бошқармасининг “Учқўрғон” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан келган фуқарога тегишли қўл сумкаси кўздан кечирилганда божхона декларациясида кўрсатилмаган 40 дона Tawan Liar дори воситалари борлиги аниқланди.
Ушбу пост орқали ҳаракатланган яна бир кишининг қўл юклари орасидан ҳам декларацияда кўрсатилмаган 40 дона шу каби дорилар топилган.

Бошқа бир ҳолатда эса, “Учқўрғон” чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга кириб келган фуқаронинг машинаси текширилганда хорижда ишлаб чиқарилган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 40 дона Tawan Liar номли дорилар борлиги маълум бўлди.
Ушбу дорилар экспертизадан ўтказилганда уларнинг таркибида “Тапентадол” ва “Трамадол” моддалари борлиги аниқланди.
Ушбу моддалар Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Ўзбекистонда муомалада бўлиши чекланган гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киради.
Мавзуга оид
19:13
Наманганда 7 ёшли қизчани зўрлаган педофил 18 йилга қамалди
08:53
Паспорт назоратида божхонага хабардор қилиш тартиби жорий этилади
15:02 / 23.12.2025
2026 йилдан божхона йиғимлари камаяди ва имтиёзлар жорий этилади
18:22 / 20.12.2025