Ўзбекистон | 17:47 / 10.10.2025
4524
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева Еврокомиссия вице-президенти Кая Каллас билан учрашди

Мулоқот чоғида глобал ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинди, Марказий Осиёга алоҳида эътибор қаратилди.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva

Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 9 октябр куни Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Кая Каллас билан учрашди.

«Мулоқот чоғида ҳам глобал, ҳам минтақавий аҳамиятга молик масалаларга тўхталиб, Марказий Осиёга алоҳида эътибор қаратдик. Мураккаб геосиёсий вазиятга қарамай, минтақаларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Очиқ ва мазмунли суҳбат учун Каллас хонимга миннатдорлик билдираман. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлайдиган навбатдаги қадамларни интиқлик билан кутиб қоламан», деб ёзди Саида Мирзиёева.

 

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид