Жаҳон | 19:46 / 16.10.2025
42599
2 дақиқада ўқилади

Нон энг қиммат ва энг арзон бўлган мамлакатлар аниқланди

Дунёдаги энг қиммат оқ нон батони 134 минг сўмдан, энг арзони 2100 сўмдан сотилмоқда.

Фото: Светлана Холявчук

Дунёда оқ нон батонининг ўртача нархи тахминан 138 рублни (≈21 минг сўм) ташкил этади, энг қиммат маҳсулотни Жибути, энг арзонини эса Жазоирда сотиб олиш мумкин. Бу ҳақда РИА Новости Бутунжаҳон нон кунига бағишланган ўз тадқиқотига таяниб хабар берди.

Энг қиммат нон Африканинг Жибути давлатида сотилади (≈134 минг сўм), чунки мамлакат озиқ-овқат, жумладан буғдой импортига жуда боғланган. Шунингдек, энг қиммат нонли давлатлар қаторига Бермуд ороллари (≈103 минг сўм), Кайман ороллари (≈76 минг сўм), Монако (≈64 минг сўм) ва Баҳама ороллари (≈63 минг сўм) ҳам киради. Топ ўнталикдан Конго (≈61 минг сўм), Марказий Африка Республикаси (≈54 минг сўм), Исландия (≈51 минг сўм), Лихтенштейн (≈51 минг сўм) ва ЖАР (≈50 минг сўм) ҳам жой олган.

Шу билан бирга, Жазоир (≈2100 сўм) давлат субсидиялари ҳисобига энг арзон нонли мамлакатлар рўйхатида биринчи ўринда турибди. Кейинги ўринларни Тунис (≈2300 сўм), Эсватини (≈2400 сўм), Афғонистон (≈3000 сўм), Ливия (≈3400 сўм), шунингдек, Чад (≈4300 сўм), Ўзбекистон (≈4800 сўм), Қирғизистон (≈5100 сўм), Қозоғистон (≈5300 сўм) ва Озарбойжон (≈5500 сўм) эгаллаган.

Россия 35-ўринни эгаллади (≈8700 сўм), Беларус 42-ўринда қайд этилди (≈9500 сўм).

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид