Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Эко Ном» ва «Новатор» русумли сув ҳисоблагичларидан фойдаланиш тақиқланди
Ушбу ҳисоблагичларга берилган сертификат муддати тугагани боис амалда эмаслиги таъкидланмоқда. Ўз навбатида бундай ҳисоблагич ўрнатган фуқаролар нима қилиши кераклиги ҳам мавҳум.
«Эко Ном» ва «Новатор» русумли сув ҳисоблагичларидан фойдаланиш тақиқланди, деб хабар берди «Ўзсувтаъминот» АЖ Ахборот хизмати раҳбари.
Қайд қилинишича, «Новатор ЛК» туридаги ҳисоблагичлар 2018 йилда амалда бўлган ГОСТ 6019-83 давлатлараро стандарт талабларига мувофиқ синовдан ўтказилган ва 02.3644-18-сон билан давлат реестрига киритилган. Ушбу ҳисоблагичга берилган сертификат муддати 2023 йил 30 август куни тугагани боис амалда эмас.

«Эко Ном» русумли ҳисоблагичлар 2016 йил 30 июнда давлат реестрига киритилган бўлиб, 2020 йил 10 июлда («Эко Ном СВ» туридаги ҳисоблагичлар учун 2024 йил 29 ноябрга қадар амал қилиш муддати тугаган. Таъкидланишича, ҳозирги вақтда мазкур ҳисоблагичлар амалдаги миллий стандарт талаблари бўйича синовдан ўтказилмаган.
«Ўзсувтаъминот» АЖ Ахборот хизмати раҳбари фуқаролар томонидан ҳозирги вақтда ишлатилаётган бундай русумли ҳисоблагичлар тақдири нима бўлишига аниқлик киритмади.
Ўзбекистон ҳудудида фойдаланишга рухсат этилган сув ҳисоблагичлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Мавзуга оид
12:18 / 19.03.2026
30 мартдан бошлаб Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади
15:27 / 10.03.2026
2027 йилдан янги қуриладиган уйларда «ақлли» сув ҳисоблагичларни ўрнатиш мажбурий бўлади
09:06 / 03.01.2026
Ҳиндистонда ифлосланган ичимлик суви туфайли 9 киши вафот этди
09:56 / 27.11.2025