Олий таълим вазири Қўқон давлат педагогика институти раҳбариятига вазиятни ўзгартириш учун бир ой муҳлат берди
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Фарғонага хизмат сафари давомида ҳудуддаги бошқа олий таълим муассасалари қатори Қўқон давлат педагогика институтида ҳам бўлиб, ўқув жараёнлари ва талабаларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Вазирлик хабарига кўра, институт моддий-техник базасининг аҳволи, аудиторияларнинг жиҳозланишидан тортиб талаба-ёшларга сифатли таълим олиш учун зарур шароитлар яратилмагани, шунингдек, ушбу муаммоларни бартараф этиш учун институтда молиявий имконият бўлса-да, раҳбарлар томонидан ташаббус кўрсатилмаслиги вазир эътирозига сабаб бўлди.
“Вазир институт фаолияти билан танишар экан, бир қарашда кўриниб турган масалалар: кафедралардаги аксарият компьютерлар яроқсиз ҳолга келиб қолгани, ахборот ресурс маркази 2013 йилдан буён талаб даражасида адабиётлар билан янгиланмагани, қарийб ўн йил олдинги ўқув режа ва дастурлардан фойдаланилаётгани, ректордан бошлаб қолган барча раҳбарлар эса бу муаммоларни кўрмаганини кескин танқид қилди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Қўқон давлат педагогика институти раҳбариятига институтдаги мавжуд вазиятни яхши томонга ўзгартириш учун бир ой муҳлат берилди.
Мавзуга оид
15:18 / 26.11.2024
Қўқонлик табиб яна трендда – унинг фаолияти ҳақида нималар маълум?
10:23 / 07.11.2024
ДХХ: Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди
23:02 / 13.09.2024
Қўқонда газ тўлдириш шохобчасида турган автобусда ёнғин содир бўлди
18:00 / 12.09.2024