Вақтинчалик прописка муддати карантин туфайли узайтирилади – ИИВ
Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи Акбархон Юнусхўжаев вақтинчалик прописка муддати карантин туфайли узайтирилиши ва фуқаролар жавобгарликка тортилмаслигини маълум қилди.
«Республикада коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш бўйича карантин жорий қилингани муносабати билан Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида қабул вақтинча тўхтатилган. Карантин даврида вақтинчалик рўйхат муддати тугаганлиги паспорт тизими қоидаларини бузганлик, деб ҳисобланмайди ва фуқаролар жавобгарликка тортилмайдилар.
Шунингдек, фуқаролар томонидан 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида кўчмас мулк сотиб олиш (доимий пропискасиз) тартиби бўйича савол ҳам келиб тушган. Айни вақтда карантин сабабли нотариал идоралари ҳамда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида қабул вақтинча тўхтатилган ва карантин тугаганидан сўнг мурожаат этиш мумкин.
Фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва амалдаги паспорт муддати тугаган фуқароларга ҳам биометрик паспорт карантиндан сўнг расмийлаштирилишини маълум қиламиз», Юнусхўжаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
13:30 / 20.08.2024
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
11:23 / 11.03.2024
Фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби ўзгариши мумкин
14:36 / 04.07.2023
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонунни бекор қилиш лойиҳаси парламентга ҳали киритилмаган
19:39 / 08.05.2023