Жаҳон | 23:16 / 06.07.2021
14776
1 дақиқада ўқилади

Санкт-Петербургда Эстония консули қўлга олинди

Эстония ташқи ишлар вазирлиги вакили Аари Леммик ушбу ҳолатни иғвогарлик деб атади.

Фото: assembly.spb.ru

Россия федерал хавфсизлик хизмати Санкт-Петербургда Эстония бош консулхонаси консули Март Ляттени қўлга олди. 

Хабар қилинишича, Лятте Россия фуқаросидан махфий тусдаги маълумотларни олаётган вақтда ушланган.

«Бундай фаолият дипломатик ходим мақомига тўғри келмайди ва Россия Федерациясига нисбатан душманона тусга эга», — дейилади ФХХ баёнотида.

Таъкидланишича, дипломатга нисбатан халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ чора кўрилади.

Ўз навбатида, Эстония ташқи ишлар вазирлиги вакили Аари Леммик ушбу ҳолатни иғвогарлик деб атади.

«Биз Россиянинг ҳаракатларини қоралаймиз. Бу ноқонуний, иғвогарона ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ҳамда бутун Европа Иттифоқига зарар етказади», — деди Леммик.

У консулга нисбатан илгари сурилган айбловлар асоссиз, далиллар эса сохталаштирилганини таъкидлади. 

Мавзуга оид